Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КЕНГАШИНИНГ 2017 ЙИЛДА ПАХТА ВА ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИ ДАЛА ЧЕТЛАРИДА МАККАЖЎХОРИ ВА ОШҚОВОҚ ЭКИШ БЎЙИЧА МАМЛАКАТИМИЗ ФЕРМЕРЛАРИГА МУРОЖААТИ

Ҳурматли фермерлар!

Азиз ҳамкасблар!

Ўзимиздан келажак авлодларга фаровон ҳаёт, унумли, ҳосилдор ва экологик тоза тупроқ, озод, обод ва жаннатмонанд ватан қолдириш йўлида улкан ишларга, аниқ режаларга қўл урилаётган юртимизда, энг аввало давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарларининг кучли ва доноларча сиёсати, барча соҳаларда олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг бир-бири билан чамбарчас боғлиқлиги ва беминнат азму-шижоати ётибди. Энг асосийси, бу жараёнлар юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигига хизмат қилаётгани эса, фарзандларимизнинг эртанги бахтиёр куни учун тўла кафолатдир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қабул қилган Фармонларидан келиб чиқиб, ҳаётга татбиқ этилган 2017-2021 йиллар давомидаги 5 та йўналишдаги ҳаракатлар стратегиясининг ўзиёқ фақат ва фақат халқимиз истиқболи, тўкин ҳаёти ва порлоқ келажагига қаратилганлиги билан қувонарлидир. Давлатимиз раҳбари такрор ва такрор таъкидлаганларидек: “Халқ бой бўлса, давлат қудратли ва бой бўлади”.

Ушбу шиор айнан, Сиз фермерларга қарата айтилаётгани бежиз эмас, мана ўтган йигирма беш йиллик тажрибангиз боис уста деҳқон сифатида кучли билимга ва катта маҳоратга эга бўлдингиз. Энди ўз навбатида халқимизнинг фаровон яшаши, катта даромад эгаси бўлиши сизнинг янада фидойи меҳнатингиз самарасида кўриниши зарур.

Азиз фермерлар!

Ҳурматли Президентимиз Шавкат МиромоновичнингДала маданиятифермер мажбуриятидеган умрбоқий шиори биз фермерларнинг қалбимизга метиндай муҳрланиб қолгани хеч кимга сир эмас. Биз ушбу шиорни ҳамиша ўз фаолиятимизга дастурамал қилиб белгилаймиз ва албатта шу шиорга муносиб иш кўрсатамиз.

Сизлар бугун мамлакатимиз тараққиётининг локомативисиз!

Улкан ишларни, катта ютуқларни қўлга киритиш баробарида халқимизнинг озиқ-овқат, мева-сабзавот, кийим-кечак ва газлама маҳсулотларига бўлган талабини қондириш каби муҳим вазифага ҳам масъулмиз. Шу билан бирга бошоқли дон экилган ҳамда чигит экиладиган майдонларнинг четларига кўшимча экинларни экиб, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиб, янада кўпроқ даромад олиш учун замин яратинг!

Бу нима дегани, ризқ-рўзимиз бўлган ғалла экинларининг парваришини ҳам бир зум бўлсада эътибордан четда қолдирмай, чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказган ҳолда ўз вақтида дала четларига ошқовоқ ва маккажўхори экишни таъминланг!

Қуйидаги ҳисоб-китобларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилда республика бўйича бошоқли дон ва чигит экиладиган жами 2 миллион 328 минг гектар майдон контурлари атрофида 365 минг км. дала четлари мавжуд. Агар ушбу майдонларнинг 60 фоизига маккажўхори ва 40 фоизига ошқовоқ экилса, фермер хўжаликлари жами 270 минг тонна макка дони ва 220 минг тонна ошқовоқ етиштириб, қўшимча 375 миллиард сўм даромад олиши мумкин.

Биргина Қарши тумани мисолида оладиган бўлсак, 800 дан ортиқ фермер хўжаликларининг 30 минг 500 гектар ғалла ва пахта экиладиган ери атрофида 4 минг км. дала четлари мавжуд. Шундан 60 фоиз майдонга макка ва 40 фоизига ошқовоқ экилса, 4 миллиард сўмдан ортиқ қўшимча даромад олиш имконияти яратилади.

Янаям оддийроқ ҳисоб-китоб қилсак, 10 гектарли 1 та контур атрофида 1300 погона метр жой бўлиб, ҳар бир погона метрга тўрт тупдан макка экиб, ҳар бир тупдан ўртача бир дона тўлиқ сўта олинса ҳам, 2 миллион сўм қўшимча даромад олиш мумкин.

Азиз фермерлар! Сиз бугун оддий фермер эмас, қишлоқдаги етук сиёсий куч, иқтисодий бақувват мамлакат таянчи ва меҳрибон мураббийсиз!

Шундай бўлсада, сизнинг янада иқтисодий бақувват бўлишингиздан давлатимиз, халқимиз манфаатдор. Барчамизга маълумки, сизнинг бугунги куйди-пишди югуришларингиз, ўз фароғатингиздан кечиб, далангиз қошида экин-тикинларингиз атрофида парвона бўлиб айланишингиз замирида ҳам фарзандларимиз бахт-иқболи, фаровон ҳаёти ва тинч-осойишта ҳаёти турганлиги айни ҳақиқат.

Бошоқли дон экилган ҳамда чигит экиладиган майдонларнинг четларига кўшимча экинларни жойлаштириб, уларни яхши парваришлаш, ўз вақтида агротехник тадбирларини ўтказиш, жумладан суғориш, чопиқ қилиш, озиқлантириш ва турли зараркунанда ҳамда касалликларга қарши курашиш учун зарурий чораларни кўринг!

Айниқса маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратинг!

Бу борада Давлатимиз томонидан шакллантирилган янги тизим имкониятларидан самарали ва тўла фойдаланинг!

Ўзингизга яхши маълум, маккажўхори ҳам, ошқовоқ ҳам кони фойда ва парҳез таомдир. Бугун маҳаллангиз аҳолисини бой-бадавлат қилиш учун томорқаларида ёнғоқ, анор, узум, бодом каби даромадли кўчатлар топишда ва экишда, уйда ўтирган аёлларни, ёшларни иш билан таъминлашда жонбозлик кўрсатяпсиз, атрофингиздагиларнинг ишсиз юришига барҳам беряпсиз.

Улар ҳовлисида товуқ, курка, ғоз сингари парранда боқишида ҳомийлик намуналарини кўрсатяпсиз. Буларнинг барчаси давлатимиз ва ҳукуматимиз олиб бораётган сиёсатга тўла монанддир. Айниқса, сиз ўз дала четларингизда етиштирадиган маккажўхори маҳсулоти аҳоли хонадонларида боқилаётган паррандалар учун йил давомида талаб этиладиган озуқанинг 30-35 фоизини бемалол қоплаши мумкин.

Ҳурматли Президентимиз топшириқларидан келиб чиқиб, аҳоли хонадонларида 100 бошдан парранда боқиш, 10 туп лимон, 10 туп ёнғоқ ёки 10 туп унаби(чилонжийда) экиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори тайёрланмоқда. Бу ҳам халқ фаровонлигини ошириш йўлидаги фаол саъиаракатдир.

Аниқ бир мисол келтирсак, битта хонадонга 100 та товуқ ҳадя қилсангиз, кунига ўртача 70 дона тухум олади. Уни 500 сўмдан сотса, 35 минг сўм маблағ топади. 15 минг сўмини товуқнинг емишига сарфлаган тақдирда кунига 20 минг сўм ўзига соф фойда бўлиб киради. Бу билан ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари маҳаллангизда бир хонадонни иш билан таъминлаб, уларни тинч ва фаровон яшашига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

Азиз дўстлар!

Сизларнинг беминнат меҳнатларингиз самараси ўлароқ, сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари дунёдаги кўплаб ривожланган давлатлардаги кўрсаткичлардан юқори бўлмоқда. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, юртимизни, маҳаллаларимизни, ён-атрофимизни обод қилиш, меҳнатга лаёқатли кишиларга, айниқса ёшларга янги иш ўринлари яратиш, бозорларимиз тўкинлигини, оилаларимиз фаровонлигини таъминлаш имконини бермоқда.

Шукурким, давлатимизнинг юз йилликни одиндан кўра олиб юритаётган сиёсати дунё ҳамжамияти олдида қудратимизни янада оширмоқда.

Бири-бирини тўлдириб, мустаҳкамлаб бораётган қарорлар, фармонлар сабаб, ўз меҳнат фаолиятингизни янада эркинлаштириб, янада мукаммалаштириб бораётганингиз боис, бутун дунёга хавф солиб турган озиқ-овқат тақчиллиги мамлакатимизни четлаб ўтмоқда.

Ана шуларни ҳисобга олиб ва давлатимиз раҳбарининг топшириғидан келиб чиқиб, бу йилДала четларидан самарали фойдаланиш ва фермерларнинг даромадини ошириш йилидеб эълон қилинди.

Бунда сизнинг ҳар бир қарич ердан ва дала четларидан омилкорлик билан самарали фойдаланиш, ҳар бир унган гиёҳдан даромад олиш, маҳсулотларингизнинг сифатли, экологик тоза, дунё стандартларига хос ва мос етиштириш мактабингиз қўл келади.

Азиз фермерлар, ҳам-касблар!

Хўжалик аъзолари ва мавсумий ишчилар учун қулай шарт-шароитлар яратинг. Уларга эътиборли бўлинг!

Ҳар бир фермер хўжалиги даласида ишчиларнинг дам олишлари учун шийпон ёки чайла бўлиши шарт. Бундай шийпон ёки чайла фермер хўжалигининг даласи атрофида бўлган оддий материаллардан тайёрланиб, чим билан ёпилиши керак. Мавсум давомида далада ишлайдиган ишчилар салқин жой ва керакли мева-сабзавотлар билан тўла таъминланишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратинг!

Етиштирилаётган экинларимиз бағрида ўзимизнинг, фарзандларимизнинг ҳаттоки, невара-чевараларимизнинг соғлом турмуш тарзи, келажак иқболи, порлоқ келажагию юксак дунёқараши ўнмоқда.

Ушбу хайрли ишда барчангизга яратгандан соғлик-саломатлик, куч-қудрат ва қут-барака насиб этишини сўраймиз!


Дата добавления: 17/03/2017 15:44;   Просмотров: 1589
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку