Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 май 2017 йилдаги Фармони эълон қилинган ва 30 май 2017 йилдаги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган.
Мазкур Фармоннинг қуйидаги талабларига амал қилишни унутманг.
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилган, унга мувофиқ:
Истеъмолчилар - жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўлганда, истеъмолчи - жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади;
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилгандан ташқари, (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркор) истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўлаш асосида истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узилишгача бўлган чоралар кўрилади;
Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи - жисмоний шахсларни қайта улашда истеъмолчи - жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида, истеъмолчи - юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида тўлов амалга ошириш қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади;
Истеъмолчи энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгар бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ
ҲУЗУРИДАГИ МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИНГ ТУМАН БЎЛИМИ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.