Туман иқтисодиётини ривожлантириш учун ўтган йили қандай ишлар амалга оширилди? Бу ишларнинг самараси қандай бўлди? Жорий йилги режалар қанақа? Шу ва бошқалар ҳақида туман ҳокими Носир Мавлонов қуйидагиларни гапириб берди:
- Туманда ҳоким сифатида иш бошлашим билан кўпни кўрган кекса авлод вакиллари, меҳнат фахрийлари, ўз ишини пухта биладиган мутахассислар, тадбиркорлар, тажрибали фермер хўжаликлари билан тил топишишга ҳаракат қилдим.
Албатта, Самарқанд тумани 7 та туман ва шаҳар билан чегарадош эканлигини инобатга оладиган бўлсак, шунга яраша ташвишлари ва муаммолари ҳам бор. Муаммолар ечимини топишда авваламбор аҳоли, шу жумладан, маҳалла оқсоқоллари фикрларига таянаман. Сектор раҳбарлари билан аҳоли ва тадбиркорлар, бугунги кунда эса ёшларимиз билан жойларда сайёр қабулларни ташкил этаяпмиз ва имкон қадар фуқароларимизнинг муаммоларини жойида ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. Муддат талаб қилинадиганларига муддат беряпмиз.
Келиб тушаётган мурожаатлар асосан ер ва ер муносабатлари, уй-жойларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, уй-жой билан таъминлаш ва таъмирлаш, электр энергия ва табиий газ таъминоти, йўлларни таъмирлаш, жамоат транспорти қатновини тартибга солиш каби масалаларни ташкил этмоқда.
Жойларда айрим фуқароларимиз онгига сингиб қолган "мени давлат боқиши шарт" деган тушунчани ўзгартириб, уларни қўлидан келадиган иш ёки тадбиркорликка жалб этиш, тижорат банкларидан кредит олиб бериш пировард натижада фойдали меҳнатга жалб этиб, боқиманда кайфиятдан чиқариш чораларини кўраяпмиз. Хотин-қизларимизни, айниқса, ўсиб келаётган қизларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича маҳаллаларда ҳудудлар хусусиятларидан келиб чиқиб, секторлар кесимида йўл хариталари ишлаб чиқаяпмиз.
ИНВЕСТИЦИЯСИЗ ТАРАҚҚИЁТ БЎЛМАЙДИ
Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари давомида фаоллар билан ўтказган йиғилиши, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҳамда раёсат йиғилиши баёнлари билан Самарқанд туманида 2019-2020 йилларда 90 та лойиҳа, қиймати 1 462,1 миллиард сўм бўлган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланган. Мазкур лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 1361 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
2019 йилда 455,6 миллиард сўмлик 68 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга қабул қилиниб, 743 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилганди. Йил якуни бўйича 488,3 миллиард сўм бўлган 71 та лойиҳа ишга туширилди. Натижада 755 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, биргина қишлоқ ҳўжалиги йўналишида 222,1 миллиард сўм маблағ ўзлаштирилиб, 38 та лойиҳа амалга оширилда ва соҳада 322 та иш ўрни яратилди. Саноат йўналишида эса 25 та лойиҳа, ўзлаштирилган маблағ 240,5 млрд. сўм, яратилган иш ўрни 380 та;
Бундан ташқари, туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан ўтган йилнинг якуни бўйича дастлабки маълумотларга кўра 25,8 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Жумладан: корхоналар кесимида оладиган бўлсак "Multi fruit Korea" масъулияти чекланган жамияти 3 миллион 148,4 минг, "Меҳр-Саодат" масъулияти чекланган жамияти 7 миллион 49,1 минг, "Интер Агро" масъулияти чекланган жамияти 403 минг, "Samarqand meva sabzavotlari" масъулияти чекланган жамияти 166,4 минг, "Green Agro Trade" масъулияти чекланган жамияти 1 миллион 500 минг, "Ohalik oltin bog'i mevasi" масъулияти чекланган жамияти 5 миллион 692 минг, "Ventun qurilish savdo" масъулияти чекланган жамияти 300 минг, "Metin tekstil" масъулияти чекланган жамияти 1 миллион 168 минг ҳамда "Аpple universal servise" масъулияти чекланган жамияти томонида 707,5 минг АҚШ доллари хорижий инвестициялар қилинган.
ЭКСПОРТ КЎРСАТКИЧИНИ ОШИРИШИМИЗ КЕРАК
Саноат ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш боарсида ҳам қатор ишлар олиб борилди.
2019 йилда туманда экспорт қилиш режаси 49,2 млн.доллар этиб белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида 66 та экспортёр корхоналар томонидан 49,2 млн.доллар миқдорида маҳсулотлар экспортга чиқарилди ва йиллик режа 100 фоизга бажарилди.
2020 йилда туман бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12,0 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалаб қилиниши ва саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ ҳўжалиги йўналишларида қиймати 950,4 млрд.сўм бўлган 63 та инвестиция лойиҳаларини ишга туширилиши, энг асосийси, 1627 та янги иш ўринлари яратилиши ҳамда туман худудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари тамонидан 54 млн. АҚШ доллари миқдорида саноат ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқарилиши режалаштирилган.
2020 ЙИЛДАГИ РЕЖАЛАР
Биринчидан, туманда янгидан ташкил қилинадиган кичик бизнес субъектлари сонини 737 тага ошириш белгиланган.
Иккинчидан, якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари сонини 1500 тага етказиш чоралари кўрилмоқда.
Учинчидан, фаолиятини тўхтатган 222 та хўжалик юритувчи субъектларга амалий ёрдам бериш (айланма маблағ, кредит, инфраструктура ва ҳоказо) орқали улар фаолиятини қайта тиклаш мақсадида иш олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (легализация) тўловчилари сонини 6000 тага кўпайтириш асосий режага киритилган.
Ушбу чора-тадбирлар натижасида маҳаллий бюджетнинг ихтиёрида қоладиган (режа 90 миллиард сўм) 20 миллиард сўм қўшимча маблағлар жалб этилишига эришилади.
Б.ХОНКЕЛДИЕВ ёзиб олди.
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.