Тиббиёт илмидан маълумки, бедана гўшти ва тухуми инсон организмидаги аъзоларни бир меъёрда ишлашини таъминлаш билан бирга қон томирини мунтазам озиқлантириб туради.
Бу эса турли касалликларни чақирувчи вирусларни ўз вақтида бартараф этиб, инсонни соғлом, бақувват ва руҳан тетик бўлиб шаклланишида муҳим ҳисобланади. Шу боис қадимдан ота боболаримиз паррандалар оиласига мансуб бу қуш турини ов қилишиб, унинг гўшти ва тухумидан мунтазам истеъмол қилиб келишган. Бугунги кунда бедана овлаб юришга ҳам ҳожат қолмади. Негаки, юқоридаги фикрларни яхши англаган замондошларимиз бугун ўзлари хонадонларида беданачилик билан шуғулланиб, оиласи ва аҳолининг бедана гўшти ҳамда тухумига бўлган эҳтиёжини қондириб келишмоқда.
Оқмачит маҳалласида истиқомат қилувчи Баҳодир Абдуллаев ҳам уч йилдирки, 1300 дона бедана боқиб, бозорларимизни бедана тухуми ҳамда гўшти билан таъминлаб, аҳоли эҳтиёжини қондириб келмоқда. Фаолиятини 300 дона бедана жўжасини парваришлашдан бошлаган Б.Абдуллаев кейинчалик бу парранда турига ўзгача меҳр қўйиб, уни кўпайтиришга киришди. Бедана боқиш учун алоҳида хона тайёрлаб, керакли жиҳозлар билан таъминлади. Вақтида дон, сувидан тортиб, ҳатто тозалигига ҳам жиддий эътибор қаратди.
-Мен оладиган даромадимни ҳисоб-китоб қилмайман бироқ, айнан мана шу парранда туфайли оилам бут, рўзғорим обод,-дейди Баҳодир ака.
МАТН ВА СУРАТ
МУАЛЛИФИ Э. ЮСУПОВ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.