Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТАДБИРКОР — ЭЛГА МАДАДКОР

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда жорий йилнинг 1 февралидаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очиб бермоқда.

Ангаролмос маҳалласи фуқароси Собир Салимов турмуш ўртоғи Меҳрибону Абдуллаева билан бирга ҳар бири етти ярим миллион сўмдан иккита имтиёзли кредит ҳисобига ўн беш миллион сўмга уч бош қорамол олиб ўзларининг оилавий тадбиркорлигини бошлаган бўлсалар, найзатепалик Ўролбой Темиров ҳам “Алоқабанк”нинг туман филиалидан 5200000 сўмлик имтиёзли кредитга ҳовлисининг бир сотиқ ерига лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этди. Эътиборлиси иссиқхона ўрнини қазиш, уни том қисмини мукаммал ёпиш қўйингки, лимон кўчатларини олиб келиб экишгача бўлган харажатлар, ана шу имтиёзли кредит ҳисобидан қопланди.

Эркин ЮСУПОВ


Последнее редактирование: 31/03/2017 06:20;   Просмотров: 1688
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку