Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан жисмоний шахслар 2016 йил давомида олган:
мулкий даромадлари, агар бу даромадлар тўлов манбаида солиқ солинадиган бўлса;
фан, адабиёт ва санъат асарларини яратилганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари;
асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлари;
икки ёки ундан кўп манбадан олинган даромадлари;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари ҳамда;
солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлардан олинган даромадлари юзасидан 2017 йилнинг 1 апрелидан кечиктирмасдан жами йиллик даромадлари тўғрисида декларация тақдим этишлари лозим.
Жисмоний шахслар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига:
- шахсан ташриф буюрган ҳолда ёки ишончли вакил орқали:
- почта хизматидан фойдаланиб, буюртма хат орқали;
Давлат солиқ қўмитасининг расмий www.soliq.uz ҳамда my.soliq.uz. сайтларидаги “Электрон солиқ декларацияси” интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси 3-қисмига асосан жарима солишга сабаб бўлади.
ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.