Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

САМАРҚАНДДА 13 МИНГ ТОННА МАЙИЗ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Жаҳон бозорида ўз харидорларини топиб улгурган Ўзбекистоннинг қурилтилган мевалари ичида, айнан майиз маҳсулотларига талаб кундан-кунга ўсиб бормоқда.

Чунки Ўзбекистоннинг иқлим шароитида етиштирилган майиз сифати, фойдали хусусиятлари ва маззаси кўпчилик истеъмолчиларда ижобий таассурот қолдирган.
Маълумки, иқлимимиз узум қуритиш учун ниҳоятда қулай. Иссиқ ёзнинг давомийлиги, нисбий намликнинг паст бўлиши, аъло сифатли майиз навларини етиштиришга, қуёшли очиқ ҳавода ва сояда мева қуритиш усулларидан кенг фойдаланишга, кам маблағ сарфлаб, юқори сифатли маҳсулот олишга имкон беради.
Бугун республикамизнинг деярли барча вилоят ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан майиз маҳсулотлари экспорт қилинмоқда. Самарқанд вилояти экспортёрлари ҳам бу борада ўз майиз маҳсулотлари экспорти билан жаҳон бозорида ўз ўрнига эга.
Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2020 йилнинг январь-май ойлари давомида Самарқанддан 13 минг тоннадан зиёд бўлган умумий 16 миллион АҚШ доллари қийматига эга майиз маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Майиз маҳсулотларининг асосий қисми БАА, Туркия, Эрон ва Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинган.
Айни дамда Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтган эскпортёрлар томонидан майиз экспорти операциялари давом этмоқда. Бу операцияларда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан товарларни экспортга расмийлаштириш жараёнини янада соддалаштирилган тартибда тез фурсатларда амалга оширилишида яқиндан ёрдам берилмоқда.

Вилояти божхона
бошқармаси ахборот хизмати


Дата добавления: 25/06/2020 18:54;   Просмотров: 745
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку