Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5242-сонли Фармони асосида
Акциядорлик тижорат Халқ банки Самарқанд филиали томонидан ЯТТ Асроров Давлатжон Усмонқуловичга ёғочдан халқ ҳунармандчилиги буюмлари тайёрлаш мақсадида хом-ашё сотиб олиш учун 18 ой муддатга, йиллик 14 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 25 000 000.0 сўм шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли «Ҳудудларни жадал ижтимоий иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда Адлия Вазирлиги томонидан 2018 йил 22 февралда 2975-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат бинклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида»ги низом талабларига мувофиқ тумандаги 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи 21 нафар ишсиз аҳолига иссиқхона, асаларичилик ҳамда паррандачиликни ташкил қилиш мақсадида 199 500 000.0 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
ХАЛҚ БАНКИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.