Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги “Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғими жорий этиш тўғрисида”ги 347-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилнинг 1 август кунидан ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ҳамда тоифаларидан келиб чиқиб утилизация йиғими ундирилиши белгиланди.
Мазкур қарор талабларига асосан транспорт воситаларини “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимига расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар утилизация йиғими тўловчилари этиб белгиланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, чет давлатлардан олиб келиниб “эркин муомилага чиқариш” (импорт) божхона режимига расмийлаштирилмасдан (“вақтинча сақлов”, “божхона омбори” ёки божхона режимига расмийлаштиримаган ҳолда) турган транспорт воситаларини жорий йилнинг 1 август кунига қадар эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқлигини, акс холда мазкур транспорт воситалари учун утилизация йиғими тўланган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказилишини маълум қиламиз.
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.