Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги фармонига мувофиқ, эндиликда ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиши мумкин.
Бугунги кунда барча қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари, яъни фермер хўжаликлари, амалдаги солиқ қонунчилигига кўра фойдаланилишидаги ер майдонлари учун соддалаштирилган тартибда ягона ер солиғини тўловчилари ҳисобланадилар. Фармонга мувофиқ, фермер белгиланган тартибда солиқ органига мурожаат қилиб ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиши ва 1 августдан бошлаб харидорга тақдим этадиган ҳисобварақ-фактурага ҚҚС суммасини алоҳида ажратиб кўрсатиши мумкин.Бу имконият, айниқса, маҳсулоти таннархида минерал ўғит, ёқилғи-мойлаш ва механизация хизматлари каби моддий харажатлар сезиларли улушга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи корхоналар учун муҳим ҳисобланади. Фермердан товар сотиб олувчи, занжирнинг давомчиси ҳам ҚҚС тўловчиси бўлса. илгари маҳсулот таннархига киритилган ҚҚСни ажратиш ҳисобига товар нархи арзонлашади.Бу омил қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналар учун жуда муҳим. Улар энди фермерлар билан ҚҚС занжирини ташкил қилишдан манфаатдор бўлади.Бунинг мазмуни, ихтиёрий равишда ҚҚСни тўламоқчи бўлган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилари сотиб олган товарлари ва хизматлари учун тўлаган ва таннархга киритган ҚҚСни эндиликда таннархдан ажратиши ва шу миқдорга сотишдан олган ҚҚСни камайтириши ҳисобига маҳсулотининг нархи арзонлашади .
Фармон асосида Қўшилган қиймат солиғининг тўлақонли занжирини яратиш ва барча хўжалик юритувчи субъектлар учун тенг шароитларни таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан белгиланган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинади;
2019 йил январь ойидан сентябрь ойигача 1 миллиард сўмдан ортиқ пул айланмаси (тушуми)га эга бўлган ёки 50 гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларига эга бўлган ягона ер солиғи тўловчилари қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланадилар ва белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт. Бунда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб белгиланган пул айланмаси (тушуми) чегаравий даражасига етган ягона ер солиғи тўловчилар ушбу даражага эришилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтади;
Бундан асосий кўзланган мақсад - пахтасанот ва мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилари учун хомашё етказиб берувчи фермерларни ҚҚС занжирига қамраб олиш.
З.СИНДОРОВ,
туман дси бошлиғи
Р.ДЖУРАЕВ,
туман "Солиқ Сервис" ДУК бош мутахасиси
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.