Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИҚТИСОДИЁТ ОДИМЛАРИ

Туманда 2020-2022 йилларда қиймати 4601,5 млрд.сўм бўлган 110 та (қишлоқ хўжалиги йўналишида 70 та лойиҳа қиймати 420,9 млрд. сўм, саноат йўналишида 22 та лойиҳа қиймати 1104,3 млрд. сўм ва хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишларида 18 та лойиҳа қиймати 3076,3 млрд. сўм) инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланган, мазкур лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 2021 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Ушбу лойиҳалардан 71 таси қиймати 525,1 млрд. сўмлик инвестиция лойиҳалари 2020 йилда фойдаланишга қабул қилиниб, 702 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлса, жорий йилнинг январь-май ойларида 286,4 млрд. сўм бўлган 39 та лойиҳалар фойдаланишга қабул топширилиб, 305 та янги иш ўринлари яратилди. Шу жумладан, туман прокурори раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудида жорий йилнинг январь-май ойларида тасдиқланган тармоқ жадвалларига асосан лойиҳа қиймати 14084,0 млн. сўм бўлган 8 та лойиҳалар ишга туширилиб, 57 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган эди Ҳақиқатдан эса қиймати 28011,2 млн. сўм бўлган 11 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга қабул қилиниб, 69 та янги иш ўринлари очилди. Шунингдек, туманда 2020-2022 йилларда 56,2 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинадиган 12 та лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Бўлиб жорий йилда 14,0 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши кўзда тутилган. Туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан 2020 йилнинг январь-май ойлари якуни бўйича дастлабки маълумотларга кўра жами 5005,0 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, биринчи ярим йилликдаги режага нисбатан 82,0 фоизга бажарилган. Агар буни корхоналар кесимида оладиган бўлсак, "MASTER PRIME JIANGSU MITTAL" MChJ қўшма корхонаси (1-сектор) томонидан 980,0 минг АҚШ доллари, "MULTI FRUIT KOREA" МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси (1-сектор) томонидан 800,0 минг АҚШ доллари, "Abu Nur Osiyo Gas Oil" МЧЖ (3-сектор) томонидан 300,0 минг АҚШ доллари, "JOMBOY SEMENT" mas'uliyati cheklangan jamiyati (1-сектор) томонидан 1962,0 минг АҚШ доллари, "Племсовхоз Парранда" МЧЖ (3-сектор) томонидан 743,0 минг АҚШ доллари, " MEHR-SAODAT" МЧЖ шаклидаги кўшма корхонаси, (2-сектор) 120,0 минг АҚШ доллари ҳамда "SAMFRUIT" АЖ қўшма корхонаси (4-сектор) томонидан 100,0 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Т.ЮСУПОВ


Дата добавления: 19/06/2020 11:19;   Просмотров: 745
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку