Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИҚТИСОДИЁТ БАРҚАРОРЛИГИДА ЭНЕРГИЯНИНГ САРФИ

Яқинда тумандаги Агросаноат касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 февралдаги ПҚ-2129-сонли қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан Глобал экологик жамғармасининг “Қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш” грант лойиҳаси доирасида шу тизим корхоналари ҳамда фермер хўжаликларида муқобил энергия манбаларини амалиётда қўллаш ва уларнинг афзалликлари бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.

Ҳокимлик, фермер хўжаликлари, корхона ва идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда техникавий-иқтисодий масалалар бўйича халқаро эксперт М.Ходжаев қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобланмиш қуёш, шамол, биомасса, кичик сув оқимлари, геометрал, водород энергияси технологиялари борасида тақдимот ўтказиб, тушунчалар берди.
– Қайта тикланувчи энергия манбаларини мамлакат энергия балансига киритишдан асосий мақсад, – дейди нотиқ, –юртимизда энергия мустақиллигини узоқ йиллар мобайнида сақлаш, иқтисодиётни энергия билан таъминлаш ва қишлоқлар ҳамда узоқ ҳудудларда ҳам энергия таъминотини яхшилаш, иссиқлик газлари ташланмасини камайтириш, бир сўз билан айтганда мамлакатимизни бар-қарор ривожланиш йўлига олиб чиқишдир.
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга эксперт батафсил жавоблар қайтарди.

Т.ЮСУПОВ


Дата добавления: 21/04/2017 10:40;   Просмотров: 1546
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку