Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИШГА МУНОСАБАТНИ ЎЗГАРТИРИШ – ДАВР ТАЛАБИ

Вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев ўтган ҳафта туманимизга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишди, халқ билан очиқ мулоқот чоғида ҳокимлик ходимлари, корхона ва ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари, тадбиркорлар, фермерлар, нуронийлар, депутатлар ҳамда ёшлар вакиллари олдида турган бугунги долзарб вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.Вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев ўтган ҳафта туманимизга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишди, халқ билан очиқ мулоқот чоғида ҳокимлик ходимлари, корхона ва ташкилотлар, таълим ва тиббиёт муассасалари раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари, тадбиркорлар, фермерлар, нуронийлар, депутатлар ҳамда ёшлар вакиллари олдида турган бугунги долзарб вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

“Туманнинг 230 мингдан зиёд аҳолиси (38 минг хонадон) айни вақтда нима билан шуғулланаяпти, уларнинг турмуш даражаси, оиласида муҳит қандай, уларни нима қийнаяпти?” деган саволни ҳокимлик, банк, молия, солиқ, статистика, агрофирма ва бошқа соҳа масъул раҳбарлари, барча фаоллар ҳар куни ўзига бериши, унга виждонан жавоб топиши лозимлигини таъкидлади. Ҳар бир давлат идораси фуқароларимиз учун хизмат қилиши шартлиги, раҳбар ва мутасадди ходимлар ўз ишига муносабатини тубдан ўзгартириши, яъни давр билан ҳамнафас, халқ билан бирга қадам ташлаши ҳақида муҳтарам Юртбошимиз томонидан аниқ талаблар қўйилмоқда, деди ҳоким.

Эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб ўтириш тараққиёт йўлидаги энг катта ғов эканлигини чуқур англаб олиш зарур. Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларида иш ўринлари яратиш, кишиларни банклар ёрдамида тадбиркорликка ўргатиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш орқали ноқонуний миграциянинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Туман ҳокими Б.Кадиров йиғилишда билдирган танқидий фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб барчани келгусидаги вазифалар дастурини ишлаб чиқиш, аҳоли фаровонлигини ошириш юзасидан таклиф ва ташаббуслар билан фаол иштирок этишга чақирди.

Н.КАРИМОВ, Б.ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 29/03/2017 15:37;   Просмотров: 1819
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку