Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЎТГАН ДАВРИДА ҚАРИЙБ 2 МИЛЛИАРД СЎМЛИК МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТ ҚИЛДИ

Кейинги йилларда республикамизда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга қаратилган чора-тадбирлар ҳаётга кенг татбиқ этилмоқда. Хусусан, туманимизда ҳам бу борадаги ишлар жадал олиб борилаётир.

Тумани ҳокими Носир Мавлонов айни жараёнларнинг бориши, маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда қайси жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги, пировардида иқтисодий ўсишни жадаллаштиришга хизмат қилишини ўрганди. Жумладан, акциядорлик жамияти "Samfruit" хорижий корхонасида бўлиб, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва консервалашнинг ўзига хос жиҳатлари билан танишди.
Мазкур корхонада 2018 йилда 90,4 тонна қуритилган пиёз ва 300,3 тонна бошқа турдаги сабзавот маҳсулотлари қайта ишланган. Жорий йилда бу кўрсаткичлар янада кўпайтирилиши режалаштирилган.
Шунингдек ҳоким "Рустамов Темур" фермер хўжалигида бўлиб, у ердаги 1400 тонна сиғимга эга музлаткич фаолиятини ҳам кўздан кечирди.
- Мева-сабзавотчиликни барқарор ривожлантиришда маҳсулот етиштиришнинг илғор технологияларини қўллаш, уларни сақлашнинг замонавий усулларини жорий қилиш, озиқ-овқат танқислигининг олдини олишга имкон яратади, - деди ҳоким. - Шу билан бирга туман иқтисодий салоҳиятининг ўсиши ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлайди. Фақат мева-сабзавотлар нобуд бўлишининг олдини олмасдан, балки экиладиган майдонларни кенгайтириш, олинадиган ҳосилнинг ортиб бориши ҳам бу соҳа мутахассислари олдига катта вазифаларни юклайди. Бунинг учун биринчи навбатда, экиладиган навларнинг сифати ва уларга агротехник ишлов бериш жараёнларига қаратиладиган эътибор жуда муҳим.
"Рустамов Темур" фермер хўжалиги 2018 йилда 67,5 тонна буғдой, 65 тонна картошка, 125 тонна сабзи ва 295 тонна узум етиштириб, экспорт қилди. Жорий йилнинг ўтган даврида 1 миллиард 926 миллион сўмлик маҳсулот экспорт қилинишига эришилди.
Ўрганишлар жараёнида туманнинг иқтисодий салоҳиятининг ўсиши учун қилиниши зарур бўлган вазифалар режаси ишлаб чиқилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати


Последнее редактирование: 15/11/2019 15:36;   Просмотров: 929
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку