Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ УЧУН ЖИҲОЗЛАР ВА ТЕХНИКАЛАР БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Пандемия шароитида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 майдаги "Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6002 сон Фармони имзоланди.

Унга кўра 2022 йил 1 январга қадар юридик шахслар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дезинфекция ишларини олиб бориш учун жиҳозлар, техникалар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун алоқасиз бошқариладиган (сенсорли) жиҳозлар, шунингдек, ҳидсиз дезинфекцияловчи воситалар учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) озод этилди.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати


Дата добавления: 08/06/2020 17:34;   Просмотров: 787
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку