Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ– тараҚҚиёт ПОЙДЕВОРИ

Мухбиримизнинг туман молия бўлими бошлиғи Ш.Восеев билан суҳбати 2019 йил якуни билан туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда «2020 йилга мўлжаллаган туман маҳаллий бюджети тўғрисида»ги қарорининг лойиҳаси борасида бўлди. Қуйида ана шу суҳбат тафсилоти билан танишасиз.

- Жорий йил якунларига кўра, туман маҳаллий бюджетининг даромадлари 42 млрд. 215 млн.сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 152 фоизга ошиши кутилмоқда, - дейди Ш.Восеев (ўтган йил 27 млрд.214 млн). Кейинги йилларда жойларда бюджет даромадларининг ўсиши муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмалари асосида муваффақиятли ўтказилаётган солиқ ислоҳотлари ҳамда даромадлар соҳасида маҳаллий ҳокимиятларнинг ваколатлари кенгайтирилиши натижасида деб ҳисоблаймиз. Хабарингиз бор 2019 йилдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларга товар айланмасидан олинадиган 3,2 фоизли мажбурий ажратмалар бекор қилинди, юридик шахсларнинг мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 2 фоизгача камайтирилди, жисмоний шахслар даромад солиғи прогрессив ставкалари ўрнига ягона 12 фоизли ставка жорий қилинди, (аввалги йил 7,5/16,5/22,5) фуқароларнинг 8 фоизли мажбурий суғурта бадали бекор қилинди, ягона ижтимоий тўлов ставкаси хусусий сектор учун 25 фоиздан 12 фоизгача туширилди, ягона солиқ тўлови ставкаси 5 фоиздан 4 фоизгача қисқартирилди. Шу билан бирга, йиллик айланмаси 1 млрд.сўмдан ошган корхоналар учун умумбелгиланган солиқ тизимига ўтиш тартиби жорий қилинганлиги сабабли, қўшилган қиймат солиғи тўловчилар йил бошидаги 29 тадан 473 тага етди. Мулк солиғи тўловчилари 554 тадан 326 тага, ер солиғи тўловчилари 123 тадан 511 тагача ошди. 100,0 млн.сўмдан 1 млрд.сўмгача товар айланмага эга бўлган 267 та якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловига ҳамда 53 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғи тўловига ўтди. Бироқ, ишлаб чиқариш ҳажмларининг кенгайиши, тарифларни тўғрилаш (корректировка), ғалла, ун ва нон нархларининг эркинлаштирилиши ҳамда жорий этилган солиқ ислоҳотлари натижасида қўшимча даромад базаларининг кенгайиши ҳисобига йўқотишлар ўрнини қоплаб, бюджетга тасдиқланган прогнозга нисбатан қўшимча 20,0 млрд.сўмдан кўпроқ маблағ ундиришга эришиш назарда тутилганди. Шунинг учун маҳаллий бюджет ихтиёрида жорий йил охирига қадар қарийб 6,0 млрд.сўмлик қўшимча маблағ қолиши кутилмоқда. Йил давомида туширилган қўшимча даромадлар ҳисобидан "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 3 та қишлоқда бошланган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 2 млрд.570 млн.сўм, туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг иссиқлик тизимини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш учун 40,0 млн.сўм, 2019/2020 ўқув йилида сифатли таълим бериш мақсадида қўшимча бино қуриш учун 561,0 млн.сўм, Қуйи Чордара ва Миронқул маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини тоза ичимлик суви билан, таъминлаш ҳамда янги сув минораси қуриш билан боғлиқ харажатлар учун 162,3 млн.сўм Миришкор, Чаққа ҳамда Ўзбеккенти маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда янги сув тармоғини тортиш ва реконструкция қилиш учун 63,2 млн.сўм, Обод ва Шўрбоича маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички автомобиль йўлларни жорий таъмирлаш, асфальт ётқизиш, фуқаролар учун қулай шароит яратиш мақсадида 420,0 млн.сўм, ҳарбий-маъмурий секторни ривожлантириш учун 470,0 млн.сўм маблағ ажратилди. 2020 йилда олиб борилаётган солиқ ислоҳотларини давом эттириш билан бирга бюджет сиёсатида ҳам жиддий ўзгаришлар назарда тутилмоқда. Туман маҳаллий бюджети қарор лойиҳаси, биринчи марта, вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармасининг хулосасига асосан қонунга мувофиқлаштирилган шаклда тақдим этилди. Бунда мақсад биринчидан, бюджетни қабул қилиш ва ижросини таъминлашда Халқ депутатлари Кенгашларининг назоратини кучайтириш, иккинчидан, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, учинчидан, бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, тўртинчидан, бюджет ижроси жараёни иштирокчиларининг масъулияти ва жавобгарлигини оширишдир. Ушбу мақсадларга эришиш учун таклиф этилаётган қарор лойиҳасининг энг муҳим жиҳатлари 2020 йил учун вилоят маҳаллий бюджети даромадлари ва ҳаражатлари аввалги йиллардан фарқли ўлароқ маълумот учун киритилмоқда. Бунинг моҳияти шундан иборатки, туман маҳаллий бюджети харажатларини туман Халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқлаш тартиби жорий этилмоқда. 2020 йилдан бошлаб ҳокимликлар маҳаллий бюджетлар харажатларини эркин ва мустақил равишда шакллантирадилар. Маҳаллий ҳокимликлар ўзларига бириктирилган солиқлардан тушумларни кўпроқ туширсалар, бемалол шунга мос равишда харажатларини ҳам ошириш имкониятига эга бўладилар. Бироқ, бу ерда бир нарсани унутмаслик лозимки, агарда маҳаллий солиқлар бўйича прогноз кўрсаткичлари бажарилмаса, ҳокимликлар шунга мос равишда ўз харажатларини ҳам қисқартиришлари керак бўлади. Маҳаллий бюджетлар харажатлари ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилари кесимида маҳаллий Кенгаш томонидан тасдиқланади ва бунинг учун қонунда ҳудудий бюджет тақсимловчилар тушунчаси киритилди. (Мисол учун туман бюджетида Халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари худудий бюджет тақсимловчилари ҳисобланадилар.) Ҳозирда Солиқ кодексининг янги таҳрири Олий Мажлис томонидан маъқулланиб, Сенат томонидан тасдиқланди. Унда аксарият солиқ ставкалари миқдорлари белгиланди. Бу нимани билдиради, бу Ўзбекистонда солиқ сиёсати ўз жойига тушаётганлигини, солиқ ставкалари аввалгига ўхшаб ҳар йили эмас, балки узоқ муддатга мўлжаллаб ўрнатилаётганлигидан далолат беради. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини ошишига ҳамда тадбиркорларда узоқ муддатли режалар тузишда ишончини мустаҳкамлайди. Шу ўринда келгуси йил учун солиқ ставкалари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, бу борада солиқ ислоҳотларининг иккинчи босқичи доирасида белгиланган йўналишларга амал қилинади, яъни, 2019 йил 1-октябрдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизгача камайтирилиши келгуси йилда бизнесга солиқ юкини пасайишига асос бўлиб, фойдани оширади. Шу билан бирга, давлат корхоналари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 12 фоизгача камайтирилмоқда. Бундан кўзланган мақсад тенг рақобат муҳитини яратишдир. 2020 йилдан бошлаб фойда солиғи ставкаси 12 фоиздан 15 фоизгача оширилади. Бунинг сабаби, бир томондан давлат бюджети йўқотишларини қисман қоплаш бўлса, иккинчи томонидан ишловчиларга иш ҳақини фойда орқали берилишини олдини олишдир. 2020 йилда юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ 2 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12 фоиз, кичик корхоналар товар айланмасидан ундириладиган солиқ эса 4 фоиз миқдорида сақланиб қолинади. Ставкалари абсолют миқдорларда белгиланган солиқлар эса тегишли равишда (алкоголь ва тамаки маҳсулотлари икки босқичда 8% ва 7%, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ эса - 15%) индексация қилинади. Бюджетлараро муносабатлар ҳақида гапирганимизда, юқорида айтганимдек, кейинги йилдан бошлаб маҳаллий бюджетларнинг мустақиллиги янада оширилмоқда. Келгуси йилда йирик солиқ тўловчилар учун фойда солиғи ҳамда барча солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи суммаси республика бюджетига ўтказилиши назарда тутилган. Шу билан бирга, ушбу солиқлар бўйича прогноз параметрларининг ортиқча бажарилиши йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция рўйхатида турувчи йирик солиқ тўловчиларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилади. Маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш муносабати билан биринчи даражали харажатларни кафолатли тўланишини таъминлаш мақсадида келгуси йилдан умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатларини молиялаштириш республика бюджетидан амалга оширилади. Бунинг натижасида биринчидан, ишчилар сони жиҳатидан энг йирик соҳаларда ишловчи ходимларга иш ҳақлари ўз вақтида етиб боради, иккинчидан, автоматлаштирилган ягона тизим яратилиб, таълим муассасалари раҳбарларининг таълимдан ташқари ҳисоб-китоб ишлари қисқариб, ноқонуний тўловлар сони кескин камаяди. Шу билан бирга қуйидаги харажатлар вилоят бюджетидан туман бюджетига ўтказилади. Булар фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақаларни тўлаш ҳамда давлат санитария-эпидемиология назорати шаҳар ва туманлар марказларини сақлаш харажатларидир. Бундан ташқари Қонуннинг 24-моддасига асосан тегишли равишда ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларининг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар бўйича ҳисоботларини тегишлилиги бўйича вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашларига киритиб борилиши кўрсатиб ўтилган. Қарор лойиҳасининг алоҳида моддалари бюджет жараёни шаффофлигини оширишга йўналтирилган. Қарор лойиҳасида бюджет жараёнининг барча иштирокчиларига бюджет маблағларидан фойдаланишда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш талаби қўйилмоқда. Молия вазирлиги томонидан бу борада "Очиқ бюджет" портали юритилмоқда, "Фуқаролар учун бюджет" ахборот нашри чоп этилмоқда. "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида туман ва шаҳарлар даромадларининг прогноздан ортган қисмининг 10 фоизи аҳоли томонидан овоз бериш орқали ишлатилмоқда. Бюджет-солиқ сиёсати бўйича таклиф этилаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда 2020 йил учун туманнинг маҳаллий бюджети даромадлари 90 млрд. 916 млн.сўмга прогноз қилинмоқда. Жумладан, солиқ ва тушумлар кесимида:
- Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 4 млрд. 880 млн.сўм;
- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 16 млрд. 039 млн.сўм;
- Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи - 5 млрд. 404 млн.сўм;
- Юридик шахсларнинг мол-мулки солиғи- 579 млн.сўм;
- Юридик шахслар ер солиғи-1 млрд. 649 млн.сўм
- Айланмадан солиқ (Ягона солиқ тўлови) - 16 млрд 132 млн. сўм;
- Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи - 5 млрд 916 млн.сўм;
- Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 10 млрд 829 млн.сўм;
- Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЯТТ) 2 млрд 489 млн.сўм;
- Йиғимлар - 5 млрд 231 млн.сўм; (қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона йиғимларидан ташқари), автотранспорт воситаларини харид қилгани учун уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган йиғимлар, лицензия тўловчилари).
- Шу билан бирга, мобиль алоқа хизмати ва алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар тегишли равишда 2019 йил 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ 19 млрд 940 млн.сўм ўтказиб берилиши билан прогноз қилинмоқда. (туман аҳолисининг вилоят аҳолисидаги 249 минг улушига мувофиқ тушумлар тақсимланади) (2020 йил учун туман бюджетининг жами харажатлари 99 млрд 879 млн.сўм миқдорида прогноз қилинмоқда. Қайд этиш лозимки, туман бюджети харажатларининг 76,3 фоизини ёки 75 млрд 671 млн.сўми иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ташкил этади. Туман бюджети харажатларини соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий соҳа харажатлари 69 млрд 388 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Келгуси йилда мактабгача таълим соҳасига 10 млрд 153 млн.сўм, умумий ўрта таълим харажатларига 7 млрд 433 млн.сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 51 млрд 802 млн.сўм маблағ ажратиш белгиланмоқда. 2020 йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларини харид қилишга ажратиладиган маблағларни ошириш сиёсати давом эттирилади. Шу билан дори-дармон ва боғлов воситалари учун харажатлар 5 млрд 940 млн.сўмни ташкил қилади. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ҚВП ва ҚОПларга ўртача бир нафар аҳолига 4255 сўм, Марказий кўп тармоқли поликлиникаларга 5520 сўм, Соғлиқни сақлаш муассасаларига дори-дармон ва тиббий буюмлар харажатларига битта койка (ўрин)-кун ҳисобидан келиб чиқиб, 11495 сўмдан ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш харажатларига битта койка (ўрин)-кун ҳисобидан келиб чиқиб 6109 сўмдан режалаштирилган. Шунингдек, 2020 йилги туман бюджети лойиҳасида маданият соҳаси харажатлари 906 млн.сўмни, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун 1 млрд 945 млн.сўм, иқтисодиёт харажатларига туман бюджетидан 4 млрд 832 млн.сўм. Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув хўжалиги ташкилотларини сақлаш учун 346,1млн.сўм, бошқарув идораларини сақлаш харажатларига 5 млрд 118 млн.сўм, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатларига 6 млрд 025 млн.сўм маблағ ажратиш назарда тутилган. Умуман олганда, "2020 йил учун Самарқанд тумани маҳаллий бюджети тўғрисида"ги қарор лойиҳасида туман бюджети даромадлари 90 млрд 916 млн.сўм, харажатлари 99 млрд 190 млн.сўм чегаравий ҳажмлари прогноз қилинмоқда. Бундан ташқари вилоят бюджетидан туман маҳаллий бюджетига тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 13 млрд.051.сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.

Тошпўлат ЮСУПОВ ёзиб олди.


Дата добавления: 27/12/2019 12:57;   Просмотров: 876
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку